6.11 МАМЛАКАТНИНГ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА СОЛИҚЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Аннотация
Солиқларнинг юзага келишини қадимий манбалардан хам кузатиш мумкин. Аммо солиқлардан ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солишда давлат улардан қурол сифатида фойдаланганлигини факат юзага келган солиқ турлари орқали билиш мумкин.
Калит сўзлар: солиқлар, имтиёз, солиқ тўловчи, солиқ турлари, дефицит, ялпи ички махсулот, сиёсат.
Abstract: The occurrence of taxes can be traced from ancient sources. However, it is possible to know that the state used taxes as a weapon in the regulation of socio-economic processes, only by the types of taxes that arose.
Key words: taxes, benefit, tax payer, types of taxes, deficit, gross domestic product, politics.
Кириш. Агар ижтимоий-иқтисодий босқичларга назар ташладиган бўлсак, унда давлат солиқларидан ижтимоий-иқтисодий жараёнларни тартибга солишда мунтазам фойдаланганлигидан хулоса қилишимиз мумкин. Давлатчиликнинг шаклланишида хам солиқлар етакчилик қилишган.
Cоликларни мохиятини очишда, улардан давлат олдида турган вазифаларни бажаришда ўзига хос тушунчаларда номаён бўладиган «қурол» ёки «восита» сўзларига таянилиши солиқ муносабатларини чекланишига сабаб бўлиши мумкин.