5.21 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХУДУДИДАГИ ИЛК ДАВЛАТЛАР МАДАНИЯТИ
Аннотация
АННОТАЦИЯ. Ушбу мақолада Марказий Осиё маданиятининг қадимги тараққиёт даврларининг беҳисоб далиллари археолог қазилма маълумотлар ва ёзма манбалар милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида вужудга келган Марказий Осиёнинг илк давлатлари Бақтрия, Суғд ва Хоразм маданияти ҳақида бир оз маълумотлар беради. Уйғониш даври маданиятининг буюк намоёндалари ўз ижод, изланишларида бевосита Қадимги маданият меросга таяндилар. Аввало Марказий Осиё халқларининг Қадимги юнонлар, римликлар, месопотамияликлар, ҳиндистонликлар ва хитойликларнинг маданияти билан яқиндан таниш бўлганлиги ва маданиятнинг юқори ривожланганлигини очиб беради.
Калит сўзлар: маънавият, буюк давлат, ақл-заковат, тарих илм-фан,маданият.
КИРИШ. Кўпгина урушлар Марказий Осиё маданиятининг қадимги тараққиёт даврларининг беҳисоб далилларини йўқ қилди. Археолог қазилма маълумотлар ва ёзма манбалар милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларида вужудга келган Марказий Осиёнинг илк давлатлари Бақтрия, Суғд ва Хоразм маданияти ҳақида бир оз маълумотлар беради