6.27 ОИЛАВИЙ (МАИШИЙ) ЗЎРАВОНЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ

Authors

  • Самандаров Валижон Равшанович, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси магистратура факультети тингловчиси

Abstract

Мазкур  мақола оилавий (маиший) зўравонлик тушунчасига, зўравонликнинг халқаро даражадаги муаммоларига, миллий қонунчилигимиздаги бўшлиқларга, уларнинг  таҳлили ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсияларга бағишланган.

Аннотация. Данная статья посвящена понятию семейного (домашнего) насилия, проблемам международного уровня насилия, пробелам нашего национального законодательства, их анализу, а также предложениям и рекомендациям по преодолению этих проблем.

Annotation. This article is devoted to the concept of family (domestic) violence, problems of the international level of violence, gaps in our national legislation, their analysis, as well as proposals and recommendations for overcoming these problems.

Калит сўзлар: хотини (эр), собиқ хотин (собиқ эр), бир рўзғор  асосида биргаликда  яшаётган  шахс,  умумий  фарзандга  эга  бўлган  шахс,  қасддан шикаст етказиш, шаъни ва қадр-қимматини, таҳқирлаш, қўрқитиш, ажратиб қўйиш, таъқиб, жинсий, жисмоний, руҳий, иқтисодий зўравонлик, миллий қонунчилик, халқаро тажриба.

Ключевые слова: жена (муж), бывшая жена (бывший муж), сожитель, общий ребенок, умышленное причинение вреда, унижение чести и достоинству, запугивание, изоляция, притеснение, сексуальное, физическое, психическое, экономическое насилие, национальное законодательство, международный опыт.

Key words: wife (husband), ex-wife (ex-husband), cohabitant, common child, intentional harm, humiliation of honor and dignity, intimidation, isolation, harassment, sexual, physical, mental, economic violence, national legislation, international experience.

КИРИШ: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 02 сентябрдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунида зўравонликнинг тўртта тури кўрсатилиб, уларга қуйидагича таъриф берилган:

жинсий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан уларнинг розилигисиз шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этиш орқали жинсий дахлсизликка ва жинсий эркинликка тажовуз қиладиган зўравонлик шакли, шунингдек зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан таҳдид қилиш ёхуд аёл жинсидаги вояга етмаган шахсларга нисбатан ахлоқсиз ҳаракатлар содир этиш орқали учинчи шахс билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;

жисмоний зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли;

руҳий зўравонлик — хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш, шунингдек уларнинг хоҳиш-иродасини чеклашга қаратилган бошқа ҳаракатларда ифодаланадиган зўравонлик шакли, шу жумладан репродуктив соҳада назорат қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчида ўз хавфсизлиги учун хавотир уйғотган, ўзини ҳимоя қила олмасликка олиб келган ёки руҳий соғлиғига зарар етказган ҳаракат (ҳаракатсизлик);

иқтисодий зўравонлик — хотин-қизларга нисбатан турмушда, иш жойларида ва бошқа жойларда амалга оширилган зўравонлик шакли, хотин-қизларнинг нормал яшаш ва камол топиш учун озиқ-овқат, уй-жой ҳамда бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминланишга бўлган ҳуқуқини, мулк ҳуқуқини, таълим олиш ҳамда меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишни чеклашга олиб келадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) [1].

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 11 апрелдаги «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни том маънода оилавий (маиший) зўравонлик жиноятларини олдини олишда туб бурулиш ясади, десак адашмаган бўламиз.

Published

04-05-2024

How to Cite

Самандаров Валижон Равшанович, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси магистратура факультети тингловчиси. (2024). 6.27 ОИЛАВИЙ (МАИШИЙ) ЗЎРАВОНЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУАММОЛАРИ . Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 6(1), 110–118. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/213