10.17 МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ҚОНУНЧИЛИККА АСОСАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ

Mualliflar

  • Сағдуллаев Ҳамидулло Ҳабибулло ўғли Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсулъти

Abstrak

Ходимларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланади.

Abstract: The right of employees to rest is ensured by determining the duration of working time, days of rest and non-working holidays, paid annual holidays.

Калит сўзлар: меҳнат кодекси, меҳнат таътиллари, асосий ва қўшимча таътиллар, таътил турлари, таътиллар жадвали, таътил олиш ҳуқуқи.

Keywords: labor code, labor holidays, basic and additional holidays, types of holidays, schedule of holidays, the right to leave.

Пандемия эпидемияси сабабли, ишчиларнинг аҳволи аввалгидан ҳам кўпроқ салбий            томонга ўзгарди. Бу муаммо ишчиларнинг даромадини ва иш ўринларини йўқотишига олиб келди. Ушбу фавқулодда вазиятда меҳнат ходимлари ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши керак. Ҳозирги кунда кўпгина қонун тамойиллари уларни самарали ҳимоя қила олмайди. Шуни инобатга олган ҳолда, жумладан, ишчининг дам олиш ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнаткашлар ишлаётган пайтда уларга яхши шароит бўлиши зарур. Умуман олганда, бундай муаммонинг сабаблари ва унинг ечимига таклифлар замон талабидан келиб чиқган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.

Ҳар бир давлат ўз кадирларини етук салоҳиятли ва иш унумдорлигини истайди. Бу эса ўз навбатида ходимларнинг ижтимоий жиҳатдан қўлла-қувватлашни ва иш жараёнини тўлиқ тартибга солишни таълаб этади. Бу гапнинг туб замири бир неча минг йиллардан буён ривожланиб, камол топган тажриба маҳсулига бориб тақалади. Зеро, ўз вақтида, режа асосида ташкил этилган иш, тартибсиз ва дам олишларсиз ташкил этилган ишдан анча самаралироқ ҳамда мароқлироқ бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Дам олишлар ҳамда меҳнат таътили ҳақида сўз кетар экан ушбу тушунчани миллий қонунчилигимизда қандай ўринга эга эканлигини билиб олишимиз зарур. Аввало Конституциямизда ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга эканлиги,  ёлланиб ишловчиларга дам олиш ҳуқуқи иш вақтининг давомийлигини, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларини, ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътилини белгилаш орқали таъминланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун иш ўрни (лавозими) ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган, ходимга ҳар йили иш йили давомида бериладиган вақт даври - ҳар йилги меҳнат таътили эканлиги ўз аксини топган.

Nashr qilingan

2024-10-02

##submission.howToCite##

Сағдуллаев Ҳамидулло Ҳабибулло ўғли Самарқанд вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсулъти. (2024). 10.17 МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ ҚОНУНЧИЛИККА АСОСАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ. Qurilishda Innovatsion Texnologiyalar Ilmiy Jurnali, 10(1), 64–65. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/339

##plugins.generic.recommendByAuthor.heading##