8.24 ЕРЛАРНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИ БЎЙИЧА ТЕРГОВ ВАЗИЯТЛАРИНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ЖИҲАТЛАРИ

Mualliflar

  • Қўшаев Фаррух Рўзмат ўғли, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, магистратура босқичи, «Тергов фаолияти» йўналиши тингловчиси

Abstrak

Ўзбекистон Республикасида ер муносабатларида бозор механизмларининг ривожланиб бораётганлиги ўз навбатида аҳоли томонидан ердан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш усулларининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ер ва ердан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларга аста-секин бозор тамойилларига эга бўлиб бораётганига қарамасдан, ерларни тасарруф қилиш ва уларга эгалик қилиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари етарлича такомиллаштирилмаган ва қонунчилик асослари билан тўлиқ таъминланмаган. Бунинг оқибатида кўп ҳолларда қонунни қўллаш амалиётида қонунбузилиш ҳолатлари содир қилинмоқда ва ер муносабатлари иштирокчиларининг бир қатор ҳуқуқлари бузилиши кузатилмоқда. Ерларни яширин равишда ноқонуний йўллар билан талон-торож қилиш ҳолатлари ва экин ер майдонларини қурилиш ҳамда бошқа тижорат ва нотижорат мақсадларида сотиб юбориш ҳолатлари ортиб бораётгани мамлакат иқтисодиётига катта зарар етказиши хавфи остида қолмоқда. Хусусан, кичик шаҳарлар ва туманларда томорқа ер майдонлари, турар жойларга туташ бўлган суғориладиган ер майдонлари, боғлар, далалар, давлат заҳирасида турган вақтинча фойдаланилмаётган ер майдонлари ва бошқа шу каби яшил ер майдонлари ноқонуний йўллар орқали эгалик ҳуқуқини эътироф этувчи ҳужжатларсиз бир шахсдан бошқа шахсга сотиб юборилиб талон-торож қилинмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг маълумотига кўра, биргина 2023 йил давомида амалга оширилган ер ва кадастр назорати натижасида 28 636 та ҳолатда 6 259 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан 16 384 та (3 247,7 гектар, 57,2 фоиз) қонунбузарлик ҳолатлари берилган ёзма кўрсатмалар натижасида ихтиёрий бартараф этилган, 9 484 та (2 617,2 гектар) ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйича судларга даъво аризалари киритилган, жиноят аломатлари аниқланган 1 014 та ҳолатда (252,7 гектар) тўпланган материаллар прокуратура органларига қонуний қарор қабул қилиш учун киритилган, шу билан бирга кадастр агентлиги ташкилотларига берилган янги ваколатлардан самарали фойдаланган ҳолда 33 233 та ер ва кадастрга оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилган.

Nashr qilingan

2024-06-08

##submission.howToCite##

Қўшаев Фаррух Рўзмат ўғли, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, магистратура босқичи, «Тергов фаолияти» йўналиши тингловчиси. (2024). 8.24 ЕРЛАРНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИШ ЖИНОЯТЛАРИ БЎЙИЧА ТЕРГОВ ВАЗИЯТЛАРИНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ЖИҲАТЛАРИ. Qurilishda Innovatsion Texnologiyalar Ilmiy Jurnali, 8(1). Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/278