10.7 АМАЛДАГИ МОЛИЯ ВА БЮДЖЕТ ТИЗИМИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Авторы

  • Ҳамдамова Нилуфар Ҳамдулло қизи «ISFT» Институти ўқитувчиси

Аннотация

Амалдаги молия ва бюджет тизими ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини ва ривожланишини та'минлашда муҳим рол о'йнайди. Ушбу тизим давлатнинг молиявий ресурсларини бошқариш, иқтисодий сиёсатни амалга ошириш ва ижтимоий хизматларни та'минлашда асосий механизм сифатида хизмат қилади. Ўзбекистоннинг молия ва бюджет тизими, о'зига хос тарихий ва иқтисодий шароитларга асосланган ҳолда, халқаро стандартлар билан бир қаторда миллий хусусиятларни ҳам о'з ичига олади. Ушбу мақолада амалдаги молия ва бюджет тизимининг асосий хусусиятлари, муаммолари ва ривожланиш истиқболлари ко'риб чиқилади.

Калит Сўзлар: Молия тизими, бюджет тизими, иқтисодий барқарорлик, давлат молияси, молиявий ресурслар, ижтимоий хизматлар, қонунчилик, иқтисодий сиёсат, инфратузилма, молиявий назорат, халқаро стандартлар.

UNIQUE FEATURES OF THE CURRENT FINANCE AND BUDGET SYSTEM

Abstract. The current finance and budget system plays a crucial role in ensuring the economic stability and development of each country. This system serves as a primary mechanism for managing the state's financial resources, implementing economic policies, and providing social services. Uzbekistan's finance and budget system incorporates both international standards and national characteristics, based on its unique historical and economic conditions. This article examines the main features, challenges, and development prospects of the existing finance and budget system.

Keywords: Finance system, budget system, economic stability, state finance, financial resources, social services, legislation, economic policy, infrastructure, financial control, international standards.

Кириш. Маълумки давлат бюджети молия тизимининг марказий бўғинини ташкил қилади. Шунинг учун давлат бюджети молиянинг айрим ўзига хос сифат белгиларини ўзида намоён қилади.  Амалда «Бюджет» ва «Молия» категориялари бир-бирини тўлдирувчи категориялар ҳисобланади. Ҳар иккала категория ҳам маълум сифат белгиларига эгадир. Чунончи, молиянинг ўзига хос хусусиятларидан бири тақсимлаш тавсифига эгадир. Бюджет ҳам тақсимлаш тавсифига эга бўлиб, молиянинг бирламчи тақсимлаш жараёнида эмас балки қайта тақсимлаш жараёнида вужудга келадиган пул муносабатлари ҳисобланади. Демак, бюджет қайта тақсимлаш категорияси ҳисобланади.

Фикримизча, давлат бюджети тушунчасида унинг иқтисодий категория сифатидаги ва мамлакатнинг асосий молиявий режаси сифатидаги талқинларини бир-биридан фарқлаш лозимдир. Иқтисодий категория сифатида бюджет объектив характерга эга бўлган пул муносабатлари тизими сифатида қаралади. Ҳуқуқий категория сифатида бюджет тегишли ҳудуд доирасида марказлаштирилган пул маблағларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланишга қаратилган ва тегишли давлат ёки маҳаллий ҳокимият идораси томонидан тасдиқланган асосий молиявий режа, юридик меъёрлардан иборатдир.

Бизнингча, ҳар қандай молиявий муносабатлар ҳам императив характерга эга бўлавермайди. Масалан, хўжалик субъектлари такрор ишлаб чиқариш жараёнида яратилган қийматнинг тақсимланиш жараёнидаги бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар воситасидаги ажратмалар императив характердаги молиявий муносабатлар ҳисобланади. Хўжалик фаолиятининг молиявий натижаси ҳисобланувчи соф фойдани ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ёки шахсий истеъмол эҳтиёжлари учун тақсимланиши ҳисобига корхоналар ихтиёрида шакллантириладиган марказлаштирилмаган пул фондлари императив характерга эга бўлмайди. Демак, бюджет иқтисодий моҳияти нуқтаи назаридан мустақил иқтисодий категория сифатида кўриб ўтиладиган бўлса, давлатнинг молиявий асосини, қонуний ўрнатилиши нуқтаи назаридан эса бюджет- давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида кўриб ўтилади.

Опубликован

2024-10-02

Как цитировать

Ҳамдамова Нилуфар Ҳамдулло қизи «ISFT» Институти ўқитувчиси. (2024). 10.7 АМАЛДАГИ МОЛИЯ ВА БЮДЖЕТ ТИЗИМИНИ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ . Научный журнал Инновационные технологии в строительстве, 10(1), 25–27. извлечено от https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/329