8.27 "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"АЖ ТЕМИР ЙЎЛ ТАРМОҒИДА ЖОЙЛАШГАН СУВ ЎТКАЗУВЧИ ҚУВУРЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ
Аннотация
Мақолада “Ўзбекистон темир йўллари”нинг тезюрар ва юқори тезликдаги участкаларида тасарруф этилаётган, темир йўл ер полотноси танасида жойлашган сув ўтказувчи қувурларнинг қурилиш-технологик параметрларини тахлили келтирилган, уларнинг ишлар режими аниқланган, поездларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун уларнинг холати баҳоланган.
Калит сўзлар: сунъий иншоотлар; сув ўтказувчи қувурлар; техник ҳолат; эксплуатацион ишончлилик.
Кириш. Транспорт тизимини такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг зарур омилидир. Темир йўл транспортида яқин келажакда ечимини топиши лозим бўлган долзарб вазифалар қатороига йўл тармоқларини кенгайтириш, темир йўл транспортида юк ва йўловчиларни ташиш жараёнини янада такомиллаштириш, локомотив ва вагон паркини замонавий ҳаракат таркиби билан янгилаш, барча тоифадаги поездларнинг ҳаракат тезлиги ва юк поездларида ўққа тушадиган юк оғирликларини ошириш, темир йўл инфратузилмасини тасарруф этиш жараёнига илғор инновацион ва ресурстежамкор технологияларни тадбиқ этиш, темир йўл транспортининг рақобатдошлигиги ошириш масалалар киритиш мумкин [1-8].
Шу билан бирга, поездларнинг ҳавфсиз ва узлуксиз ҳаракатини таъминлаш кун тартибидаги доимий ва асосий вазифадир. Темир йўлда юк ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлашда темир инфратузилмасининг барча доимий қурилма ва иншоотларини доимо ишга яроқли холатда сақлаш мухим ахамият касб этади, жумладан турли ҳил эксплуатацион шароитда темир йўл ер полотноси устиворлиги, ҳамда мустахкамлигини таъминлаш мухим илмий-амалий масалалардан бири ҳисобланади.
Темир йўл ер полотносининг устиворлиги ва мустахкамлигини тавсифловчи мухим кўрсаткич - грунтларнинг физик-механик хусусиятлари ер полотноси танасидаги грунтларнинг намлигига боғлиқдир. Шу ўринда, темир йўл ер полотноси яқинида турли таъбиий жараёнлар оқибатида сувларни тўпланмаслигини таъминлаш лойиҳалаш жараёнида қабул қилинган муҳандислик ечимлари, яъни танланган ва жойлаштирилган сунъий сув ўтказувчи иншоотларнинг қурилиш-технологик параметрларига боғлиқ бўлиб, уларнинг эксплуатацион ишончлилигини ўрганиш поездлар ҳавфсиз ҳаракатини таъминлашда долзарб масалалардан бири ҳисобланади.