6.14 Стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларини тартибга солиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси

Authors

  • Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси 2-босқич магистранти

Abstract

Мазкур мақолада стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларини тартибга солиш бўйича Халқаро Стандартлаштириш ташкилотига аъзо давлатларнинг илғор тажрибаси ҳақида баён этилган.

Калит сўзлар: Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш даражаси, миллий ва халқаро стандартлар, қиёсий таҳлил

 

Аннотация

В данной статье описан передовой опыт государств-членов Международной организации по стандартизации в области стандартизации, подтверждения соответствия и регулирования метрологии.

Ключевые слова: Международная Организация Стандартизации, стандартизация, метрология, оценка соответствия, уровень гармонизации с международными стандартами, национальные и международные стандарты, сравнительный анализ.

 

Abstract

This article describes the best practices of International Organization for Standardization member states in the areas of standardization, conformity assessment and regulation of metrology.

Key words: International Organization for Standardization, standardization, metrology, conformity assessment, level of harmonization with international standards, national and international standards, comparative analysis.

 

КИРИШ БЎЛИМИ

Ҳар бир мамлакат ўзининг юқори сифатли маҳсулотлари, ишлаб чиқаришдаги стандартлари, техник жиҳатдан тартибга солиш ва мувофиқликни таъминлаш борасидаги меъёрлари билан дунё миқёсида алоҳида ўринга эга бўлишни ўзига устувор вазифа қилиб белгилайди. Халқаро индексларда юқори ўрин эгаллаш, аввало, экспорт хажмини ошиши, мамлакат ички ялпи ишлаб чиқаришини кўпайиши ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, кўрсатилаётган хизматларга бўлган ишонч ҳамда талабнинг ортишига хизмат қилади. Шу боис, ҳар бир мамлакатда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимида аниқ ва содда талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилиши, уларнинг халқаро стандартлар, замонавий андозаларга мос бўлишига алоҳида аҳамият берилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини тартибга солиш бўйича чет эл тажрибасига тўхталишдан олдин, даставвал Халқаро Стандартлаштириш ташкилоти ёки ISOнинг (International Organization for Standardization)[1] ташкил этилиши тарихи, унинг ваколатлари ва унга аъзо бўлган давлатлар ҳақидаги айрим маълумотларга ойдинлик киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Published

01-04-2024

How to Cite

Азимов Жобир Одилович Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси 2-босқич магистранти. (2024). 6.14 Стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларини тартибга солиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси. Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 6(1), 59–62. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/202