6.5 ТОШКЕНТ ШAҲРИ КЎЧAЛАРИДА СOДИР ЭТИЛAЁТГАН ЙЎЛ-ТРAНСПОРТ ҲOДИСAЛAРИ ТУРЛAРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Бахтиёр Рахмат Тошкент давлат Транспорт университети, Худойберганов Бегзод Тошкент давлат Транспорт университети

Abstract

Сўнгги вақтлар ичида транспорт воситаларнинг турли хил русумлари йилдан йилга эмас, балким унданда шиддат билан ишлаб чиқарилаётганлиги, шу билан бирга йўлларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг турли хил турларини учраши  ҳозирги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, айниқса Тошкент шаҳри кўчаларида йўл-транспорт ҳодисаларининг нафақат пиёдалар иштирокидаги яна бошқа турдаги – тўқнашув, ағдарилиш, тўсиққа урилиш, велосипедчини уриб юбориш, от-аравани уриб юбориш, ҳайвонни уриш каби йўл-транспорт ҳодисaлари ошиб бориши ва энг аянчли оқибат билан тугаётганлиги, ушбу содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларни таҳлили ҳамда уни олдини олиш, камайтириш чора-тадбирлари ҳақида.

          Abstract:

This article focuses on different models of vehicles are being produced not only year by year, but also intensively in recent times, and at the same time and meeting a different types of accidents on the roads and based on the requirements of the present, especially the acting pedestrians of traffic accidents are not only including in Tashkent streets but also, other types of road traffic accidents such as, collisions, overturns, hitting a barrier, hitting a cyclist, hitting a horse-drawn carriage, hitting an animal are increasing in road traffic accidents and ending with sad consequences, analysis of these traffic accidents and their prevention, on mitigation measures.

Калит сўзлар: от-арава иштирокида, тўсиққа урилиш, ағдарилиш, бахтсиз ҳодиса, ҳаракат хавфсизлиги, ҳаракатни нотўғри ташкил этиш, тезликка риоя этмаслик, йўл инфратузилмаси.

Keywords:involving a horse-drawn carriage, hitting an obstacle, overturning, accident, traffic safety, organizing action incorrectly, failure to comply with the speed limit, road infrastructure.

Тошкент шаҳри кўчаларида транспорт воситаларининг нафақат оқими кўпайиб бориши, шу билан бирга бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳам ошиб бориши, йўллардаги тирбандликлар, айрим чорраҳаларда бир неча дақиқалаб тўхтаб туришлар, оқибатда бир-бирига йўл бермаслик, ҳаттоки йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасликлар натижасида турли хил турдаги йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқаётганлиги ачинарли ҳолдир. Тошкент шаҳар ҳудудида 2023 йилнинг 12 ойи давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилидан шуни кўриш мумкин :

жами йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  10,9 фоизга ёки 1281 дан 1420 тага ошган, Ҳалок бўлганлар сони  10,8 фоизга ёки 166 тадан 148 тага камайган, жароҳат олганлар сони  4,4 фоизга ёки 1536 тадан 1603 тага ошган.

Published

14-03-2024

How to Cite

Бахтиёр Рахмат Тошкент давлат Транспорт университети, Худойберганов Бегзод Тошкент давлат Транспорт университети. (2024). 6.5 ТОШКЕНТ ШAҲРИ КЎЧAЛАРИДА СOДИР ЭТИЛAЁТГАН ЙЎЛ-ТРAНСПОРТ ҲOДИСAЛAРИ ТУРЛAРИНИНГ ТАҲЛИЛИ. Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 6(1), 21–23. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/190