11.7 ТЕМИР ЙЎЛЛАРИДАГИ СУВ ЎТКАЗУВЧИ ҚУВУРЛАРНИНГ ХОЛАТИ ГЕОРАДАР ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ
Abstract
Ушбу мақолада темир йўл тармоғида жойлашган сунъий иншоотларнинг энг кўп тарқалган тури бўлган сув ўтказувчи қувирларнинг холати бўйича текширув жараёни кўриб чиқилган.
Кириш. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши, экспорт салоҳиятининг ошиши ва истемолчиларга маҳсулот элтиб беришда темир йўлларнинг ўрни катта ахамиятга эгадир. Темир йўлларни мамлакат иқтисодиётининг қон томирлари деб аташлари бежиз эмас. Шу боис темир йўл тармоқларини ривожланиши ва эксплуатациядаги темир йўлларнинг техник холати ва юк ташиш қобилиятини талаб даражасида ушлаб турилишига катта аҳамият берилади [1.2.3.4.5.6.7.8.9.10]. Темир йўлларидаги кўтарма остидаги қувирлар ва барча сунъий иншоотларнинг ярмини ташкил қилади ва улар енг кўп тарқалган сунъий иншоотларидир. Қувурларнинг қўлланиш доираси асосан вақти-вақти билан ишлайдиган кичик сув оқимлари яни ёмғир ёғганда ва қор ериши натижасида хосил бўладиган сувларни темир йўл тармоғига зарар етказмасдан ўтқазиб беришини таъминлайди [11.12.13.14.15]. Сув ўтказувчи қувирлар холати ўрганиш даврида тажриба участкси сифатида Тошкент-Сирдарё йўналиши танлаб олинди. Чунки бу учачтка йўналиши тезюрар ва юқори тезликдаги поездлар харакатланади. Шу сабабли бундай тармоқларда йўлнинг техник холати мухим ахамиятга эга. Темир йўл тармоғидаги сунъий иншоотларнинг холатини қуйидаги келтирилган жадваллардан кўришимиз мумкин.
Жадвалдан келтирилган маълумотлардан шуни айтиш мумкинки хозирги даврда темир йўл остида жойлашган сув ўтказувчи қувирларнинг ишлаш жихати уларга кўрсатиладиган техник хизматлар яни куз-қиш ойларида бажарилади. Куз-қиш ойларида сув ўтказувчи қувирлар чокинилардан тозаланиб махсус кўрикдан ўтказилади.