9.22 “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯЛАРИДАГИ ЭЛЕКТР МАРКАЗЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ

Authors

  • Арипова Чарос Муроджон қизи Таянч докторант, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон

Abstract

Ушбу мақолада “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг  темир йўл станцияларидаги мавжуд бўлган тизимлар таҳлил қилинган. Олиб борилган таҳлиллар шуни кўрсатдики ҳозирги кун темир йўл станцияларида релели, реле-процессорли ва микропроцессорли марказлаштириш тизимлари қўлланилиб келинаётганлиги, уларнинг 76,9 % темир йўл станцияларида релели марказлаштириш тизимлари эканлиги аниқланди. Мавжуд тизимлардан унумли фойдаланиш ва уларни функционал имкониятларини ошириш орқали поездлар ҳаракати хавфсизлигини  янада ошириш мумкинлиги олиб борилган таҳлиллар асосида аниқланди. Релели электр марказлаштириш тизимининг функционал имкониятларини ошириш йўли бу релели ЭМ тизимларининг пульт-таблоларини компьютер бошқарувига ўтказиш орқали эришиш мумкин.

Калит сўзлар: автоматика ва телемеханика, микропроцессорли марказлаштириш, электр марказлаштириш, станция, маршрут, поезд, пульт-табло.

ANNOTATION

This article analyzes the existing systems at Railway Stations of Uzbekistan Railways JSC. The analysis carried out showed that the current day railway stations were using relay, relay-processor and microprocessor centralization systems, 76.9% of which were relay centralization systems at railway stations. This article analyzes the existing systems at Railway Stations of Uzbekistan Railways JSC. The analysis carried out showed that the current day railway stations were using relay, relay-processor and microprocessor centralization systems, 76.9% of which were relay centralization systems at railway stations. According to him, if he was safe, he might not be able to protect himself, and if he was safe, he would not be able to protect himself. If you are not sure which one is best for you, please contact us for more information.

Key words: automation and telemechanics, central control microprocessors, electro-centralized control, station, route, train, remote control board.

 

Кириш

Бугунги кунда “Темирйўлинфратузилма” АЖ таркибида 282 та темир йўл станциялари мавжуд. Темир йўл станцияларининг 65 таси 2008 йилдан бошлаб замонавий микропроцессорли марказлаштириш (МПМ) тизимлари билан жиҳозланган бўлса, қолган 217 таси эса ўтган асрнинг 60-70 йилларида лойиҳалаштирилган релели ЭМ тизимларида фаолият юритиб келмоқда[1].

Шуни такидлаб ўтишимиз лозимки, бугунги кунда лойиҳалаштирилган МПМ тизимларининг муддати тугаганлиги, бутловчи қисмларининг етишмаслиги билан боғлиқ жуда кўп муаммолар ва поездлар харакати хавфсизлигига таъсир қилувчи нозозликлар пайдо бўлмоқда. МПМ тизимларининг автоматика ва телемеханика қурилмаларини назорат қилиш ва бошқариш учун модулларни созлашлаш шунингдек тизимнинг дастурий таъминоти бўйича ҳамда тизимнинг бутловчи қисмларидаги муаммолар мутахассислар томонидан аниқланиб келинмоқда. Муаммоларни ҳал қилиш учун эса МПМ тизимларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга мурожаат қилиш лозимлиги, бу эса ўз навбатида “Темирйўлинфратузилма” АЖ  учун мутахассисларининг вақтини ва қўшимча харажатларни амалга оширишига сабаб бўлмоқда.

Published

24-06-2024

How to Cite

Арипова Чарос Муроджон қизи Таянч докторант, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент шаҳри, Ўзбекистон. (2024). 9.22 “ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ” АЖДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ СТАНЦИЯЛАРИДАГИ ЭЛЕКТР МАРКАЗЛАШТИРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ. Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 9(1), 111–113. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/309