5.25 АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ТАЛОН-ТАРОЖЛАРНИ СЎРОҚ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ

Authors

  • Нормахамедов Бобурбек Хусанбой угли Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура магистранти

Abstract

АННОТАЦИЯ. Мазкур мақолада аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги талон-тарожларни сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг асосий қоидалари ва тартиби, ушбу тергов ҳаракатининг натижаларини расмийлаштириш тартиби ҳамда жиноят ишларини тергов қилишдаги аҳамияти муҳокама қилинади. Суриштирувчи ва терговчилар томонидан сўроқ қилиш орқали далилларга эга бўлишнинг асосий усуллари таҳлил қилинади.

Калит сўзлар: тергов ҳаракати, сўроқ, терговчи, суриштирувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, қонунийлик, далиллар мақбуллиги.

КИРИШ. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг демократик асосларини янада чуқурлаштириш, миллий қонунчилик асосларини шакллантириш, жиноятчиликка қарши курашнинг замон талаблари даражасида олиб борилишини таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада инсон ҳуқуқ ва еркинликлари ҳамда ҳимоясини таъминлаш муҳим омил сифатида еътироф етилди. Бунинг яққол тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги "Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва еркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони [1] мисолида кўришимиз мумкин бўлади. Мазкур фармоннинг қабул қилиниши шахснинг ҳуқуқ ва еркинликларига сўзсиз риоя етилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда янги механизмларни жорий етиш учун муҳим қадам бўлди[2]. Ва бундан ташқари аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимларида рўй бераётган жиноий ва маъмурий ишларга этибор кучайтирилмоқда.

Published

29-02-2024

How to Cite

Нормахамедов Бобурбек Хусанбой угли Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратура магистранти. (2024). 5.25 АҲОЛИГА КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ТАЛОН-ТАРОЖЛАРНИ СЎРОҚ ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ. Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 5(1), 100–103. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/185