5.12 ОИЛАВИЙ (МАИШИЙ) ЗЎРАВОНЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Самандаров Валижон Равшанович Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Магистратураси тингловчиси

Abstract

Аннотация. Мазкур  мақола  хотин-қизлар  ва  болаларга  нисбатан  шилқимлик  ҳамда зўравонликнинг  олдини  олишга,  оилалардаги  маънавий-ахлоқий  муҳитни яхшилаш,  шунингдек  суд-тергов  амалиётида  оилавий  (маиший) зўравонлик жиноятларини  тергов  қилишда  учрайдиган  муаммолар, уларнинг  таҳлили ҳамда мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсияларга бағишланган.

Калит сўзлар: хотини (эр), собиқ хотин (собиқ эр), бир рўзғор  асосида биргаликда  яшаётган  шахс,  умумий  фарзандга  эга  бўлган  шахс,  қасддан шикаст етказиш, шаъни ва қадр-қимматини, таҳқирлаш, қўрқитиш, ажратиб қўйиш.

КИРИШ. Дунёда  барқарорлик,  тинчлик  ва  осойишталикни  қарор топтириш  аҳоли фаровонлигини юксалтириш, юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, нафақат  юртимизда  балки  бутун  дунёда  оилавий  (маиший)  зўравонлик  билан боғлиқ  жиноятларнинг  ортиб  бориши,  жамиятнинг  ижтимоий-иқтисодий  ва маданий негизига салбий таъсир кўрсатади. Юртимизда  соғлом  турмуш  тарзини  қарор  топтириш,  жамиятнинг жисмоний,  маънавий  ва  маданий  жиҳатдан  юксалтириш  мақсадида  йирик ижтимоий дастурлар тузилиб, амалга оширилмоқда. Инсон ҳаётини ва соғлиқни сақлаш-бу ижтимоий вазифалардан бири ҳисобланади[1].

Published

26-01-2024

How to Cite

Самандаров Валижон Равшанович Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Магистратураси тингловчиси. (2024). 5.12 ОИЛАВИЙ (МАИШИЙ) ЗЎРАВОНЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. Innovative Technologies in Construction Scientific Journal, 5(1), 48–51. Retrieved from https://inntechcon.uz/index.php/current/article/view/172